Бугун Украина Олий Радаси биноси олдида Сўл мухолифат бирлашмаси фаоллари депутатларни парламентдаги ишларидан воз кечиб, ўзларига муносиброқ касб танлашга чақирди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
«Ишлашни билмасанг − депутатликка бор» ёзувли баннерларни кўтариб олган акция иштирокчилари бинога кираётган парламент аъзоларига «Иш излаяпман» газеталарини бериб чиққан. Депутатлар бу акцияга анча совуққон тарзда жавоб қайтарган. «УДАР» партияси вакиллари Игор Побер ва Александр Корнийчук тезда парламент биносига кириб олган бўлса, «Баткившчина» аъзоси Ксения Ляпина газетани фаолларга қайтарган. Газета бошқа депутатларнинг ҳам қизиқишига сабаб бўлмаган.
Олий Рада аппарати ходимлари эса фаолларнинг бундай мурожаатига ўзларининг депутат эмасликларини айтиб жавоб берган. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, акция 7-октябр − Бутунжаҳон меҳнатга муносиблик кунига бағишлаб ўтказилган.
Изоҳ (0)