Испания лигаси «Барселона» бош мураббийи Луис Энрикени сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб тан олди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Каталонияликлар мавсумни жуда яхши бошлади. Улар мавсумдаги дастлабки етти ўйинда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган илк жамоа бўлди. «Барселона» мазкур етти ўйинда олти бор ғалаба қозониб, «Малага» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Айни дамда 44 ёшли мураббий Луис Энрике қўл остида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган «Барселона» турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 4 октябрда ўтказилган 7-тур ўйинида ҳам «Барселона» омадли юришни давом эттириб, «Райо Вальекано»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.
Изоҳ (0)