Лондон ҳақида гап кетганда икки қаватли автобуслар, Tower Bridge кўприги ва қизил рангли телефон қилиш жойлари кўз ўнгимиздан ўтади. Энди эса қизил рангли телефон қилиш жойлари ҳақида унутишимиз мумкин. Чунки улар қаторида смартфонларни қувватлаш учун яшил рангли махсус жойлар ҳам ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Mail.Ru маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу жой Solarbox деб номланган бўлиб, унда қуёш энергияси тўпланади ва смартфонларни қувватлаш учун ишлатилади. Маълумотларга кўра, бу жойда кунига 100 та смартфонни қувватлаш мумкин. Унинг ичида смартфонни қувватлаш учун симлар ҳам бор.
Solarbox’дан олтитасини шаҳарда ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда эса фақатгина биттаси ўрнатилган бўлиб, ундан соатига олти киши фойдаланмоқда. 2015 йилнинг апрелигача эса яна бешта шундай жойни ўрнатиш кўзда тутилган.
Лойиҳа реклама-роликларидан молиявий фойда кўришни мўлжаллаган. Бунинг учун Solarbox ичида дисплей ўрнатилган ва унда ҳар хил рекламалар кўрсатилади.
Изоҳ (0)