18 ноябрь куни дунёнинг энг кучли термаларидан саналган Португалия ҳамда Аргентина жамоалари Англиядаги Old Trafford стадионида ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Ушбу ўйин кўпчилик эътиборини жалб қила олади, негаки, Криштиану Роналду ва Лионель Месси яна бир бор майдонда ўзаро кураш олиб боради.
Мазкур ўйиндан аввал Аргентина термаси октябрь ойида ҳам иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Херардо Мартино шогирдлари аввал Бразилия, сўнгра Гонконг термаларига қарши тўп суради.
Португалияликлар эса Франция термаси билан норасмий учрашув ўтказади ва Евро — 2016 саралаш ўйинида Данияга қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)