Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш нуқтаи назаридан октябрь — ноябрь ойлари давомида туман ҳокимларининг матбуот анжуманларини ташкил этишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мазкур тадбирларда туманлар ҳокимлари ўз туманларининг ишлаб чиқариш салоҳияти, инвестиция борасидаги имкониятлари, янги иш ўринлари яратиш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалардаги фаолиятлари ҳақида тақдимот тайёрлайди. Шундан сўнг, журналистларнинг саволларига жавоб берилади.
Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари иштирокида ўтказиладиган матбуот анжуманлари жадвали:
- Миробод тумани ҳокими Қодиров Шарофиддин Тоҳирович билан — 10 октябрь;
- Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Аҳмедов Шомансур Тўйчиевич билан — 17 октябрь;
- Сергели тумани ҳокими Мақсудхўжаев Фурқат Икромович билан — 21 октябрь;
- Олмазор тумани ҳокими Ғоибназаров Баҳодир Рихсиалиевич билан — 17 октябрь;
- Учтепа тумани ҳокими Каримбеков Азиз Раҳматович билан — 24 октябрь;
- Шайхонтоҳур тумани ҳокими Мирқосимов Мирағзам Мирозодович билан — 28 октябрь;
- Чилонзор тумани ҳокими Исмоилхўжаев Ғани Учқунович билан — 31 октябрь;
- Юнусобод тумани ҳокими Азимжонов Шавкат Жўраевич билан — 4 ноябрь;
- Яккасарой тумани ҳокими Ҳакимов Фаррух Эркинович билан — 7 ноябрь;
- Яшнобод тумани ҳокими Салихов Акром Ҳожиакбарович билан — 11 ноябрь;
- Бектемир тумани ҳокими Махаметов Сарвар Тошматович билан — 14 ноябрь.
Изоҳ (0)