4 октябрь, шанба куни Emirates авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ёнаётган двигатель билан Покистондаги Карачи аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда Vesti.ru «ТАСС»га таяниб.
Бортида 82 киши бўлган лайнер Дубайга учиши керак бўлган. Бироқ самолёт парвозни бошлаши биланоқ юзага келган техник носозлик туфайли Карачи аэропортига қўнишга мажбур бўлди.
Мазкур фавқулодда вазият натижасида бир неча киши жабрланди.
Изоҳ (0)