Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон бугун Афғонистонга аввалдан маълум қилинмаган ташрифни амалга оширмоқда, деб хабар берди «РИА Новости».
Хабар қилинишича, Бош вазир Афғонистоннинг янги ҳукумати етакчилари билан учрашишни режалаштирган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Кэмероннинг кортежи Қобулдаги президент саройига кириб кетган.
Афғонистоннинг янги президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай 29 сентябрь кунги қасамёддан кейин ўз лавозимига киришди. 21 сентябрь куни унинг сайловдаги рақиби Абдулла Абдулла билан имзоланган шартномага мувофиқ, Абдуллага янги ҳукуматда Бош вазир лавозими берилди.
Изоҳ (0)