Ўзбекситоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Токиода давом этаётган Rakuten Japan Open Tennis Championships мусобақасининг ярим финалига чиқа олмади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Чорак финал баҳсида Истомин Канада вакили Милош Раоничга икки сетда 7/6 (8) ва 6/3 ҳисобларида имкониятни бой берди. Ўйин 1 соат 19 дақиқа давом этган.
Раонич 1 брейк-поинт олиб, 15 та эйс зарбасини ижро этди ва ўз тўп оширишларида 6 та хатога йўл қўйди. Истомин рақибининг зарбаларидан бирортасини ҳам ололмади, 1 та эйс ижро этиб 3 та қўшхатога йўл қўйди.
Изоҳ (0)