Украина Бош вазири Арсений Яценюк ва АҚШнинг савдо масалалари бўйича вазири Пенни Прицкер Украина-Америка тадбиркорлик саммитини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Украина Вазирлар маҳкамаси сайтида берилган ахборотга таяниб, Gazeta.ru хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Украина Бош вазири ва АҚШнинг савдо масалалари бўйича вазири икки томон учун ҳам асосий бўлган соҳаларда ҳамкорлик ҳаракатлари олиб борилишини келишиб олган. Бу ерда гап энергетика ва қишлоқ хўжалик лойиҳаларига Америка сармояларини жалб этиш, шунингдек, интеллектуал мулк ҳимояси, давлат назоратини камайтириш ва солиқ ислоҳотлари бўйича масалаларнинг Америка томондан қўллаб-қувватланиши борасида кетмоқда, дейилади Украина Вазирлар маҳкамаси сайтида.
Бу масалалар эса, ўз навбатида, Яценюк ва Прицкер келишиб олган Украина-Америка тадбиркорлик саммитини ўтказиш учун замин яратади.
Изоҳ (0)