LG Electronics компаниясининг сўнгги етакчи G3 sмартфони бутун жаҳонда «ақлли» технологияларни фойдаланувчига қулай шаклда етказиб берадиган энг ишончли ва тезкор смартфон сифатида шуҳрат қозонди. G3 дизайни, шунингдек, эстетик жозибадор корпусида кўплаб имкониятларни бирлаштирганлиги боис танқидчиларнинг мақтовига сазовор бўлди.
Экран смартфон олд юзасининг 76,4% ини эгаллайди, аммо атрофидаги нозик рамкалари туфайли экран анча катта кўринади. Бир квадрат дюймга пикселлар зичлиги 538 ппи бўлган 2560х1400 лик ечим бугунги кун смартфонлари ичидаги энг юқори кўрсаткичдир. Дисплей жуда улкан ёрқинлик захирасига эга, кўриш бурчаклари максимал; экранни диагонал бўйича қийшайтирса ҳам картина ранглари ёки тиниқлиги мутлақо ўзгармайди.
Экран ўлчамини ҳисобга олган ҳолда, смартфон ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчилар ундан тўлиқ фойдалана олишлари учун имкон берадиган батарея ҳақида ҳам бош қотирган. Шу боис G3 нинг 3000 mAch сиғимга эга алмашинувчи аккумуляторининг катодидаги металл графит билан алмаштирилди. Бу билан LG муҳандислари унинг ишлаш муддатини узайтиришга муваффақ бўлди. Натижада, ўта юқори унумдорликка эга бўлган Quad HD дисплейи билан баравар қадам ташлаши мумкин бўлган, куннинг ўртасида қувват олишига эҳтиёж сезилмайдиган аккумулятор юзага келди.
Смартфон Snapdragon 801 (МСМ8974АC) платформасига асосланган, Krait 400 архитектурали тўрт ядронинг ҳар бири 2,3 эмас, балки 2,5 ГГц ли максимал частотада ишлаши мумкин.
Графика билан ишлашга аввалгидек қўшимча процессор Adreno 330 масъул, аммо унинг такт частототаси 450 дан то 578 МГс гача оширилган. Айнан у асосий процессорга «оғир» 3D-ўйинларини уддалашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)