23 сентябрь куни App Store’да Selfie номли дастур пайдо бўлди. У мобил ижтимоий тармоқ бўлиб, унда видеоселфи ёрдамида суҳбатлашиш мумкин. Бу ҳақда LookAtMe маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Дастур лентасига 24 сониягача бўлган видео тасвирларни юклаш мумкин. Видеода эса одатий статусларда ёзиладиган гаплар, муаммолар, фикрлар ва бошқа нарсаларни селфи тарзида тасвирга олиш мумкин. Бошқалар эса унга ўзларининг видеоселфилари билан жавоб қайтаришади.
Selfie – бу инсонлар бир-бирига ҳурмат билан муомала қиладиган жой. Ундан фойдаланувчиларда ижтимоий жавобгарлик пайдо бўлади. Чунки ушбу дастурда одамлар бир-бири билан юзма-юз бўлишади ва одоб сақлашади. Бизнингча эса, ҳозирда айнан шу нарса етишмайди, дейди лойиҳа раҳбарларидан бири Хью Дорнбуш.
Изоҳ (0)