Собиқ жаҳон чемпиони, бокс афсонаси Майк Тайсон ҳалокатга учраган мотоциклчига ёрдам берди. Раян Челси исмли шахс Лас-Вегасда такси машинаси билан тўқнашиб кетган ва бошқарувни йўқотиб, ерга йиқилган, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бу ҳодисага гувоҳ бўлган Майк ўз машинасидан тушган ва жабрланувчига тез ёрдам машинаси етиб келгунга қадар ёрдам кўрсатиб, уни руҳий тарафдан қўллаб турган.
Шифохонада Раянга суяклар синиши ва шикастланиш ташхисини қўйишди. Лекин бу ҳолат Челсига Тайсон учун миннатдорчилик мактуби ва мевали сават жўнатишга ҳалал бергани йўқ.
Изоҳ (0)