Америкалик талабалар томонидан яратилган, электр ёрдамида ҳаракатланадиган Electric Blue автомобили электромобиллар ўртасидаги дунё рекордини янгилади. Бу ҳақда Phys.org сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
180 дан ортиқ электромобиллар иштирокида АҚШнинг Юта штатида чемпионат бўлиб ўтди. Унда Electric Blue электромобили соатига 329,75 километр тезлик билан ҳаракатланиб, дунё рекордини янгилади ва биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу электромобил 10 йил давомида Brigham Young университетининг 130 нафар талабаси томонидан ясалган. У цилиндир шаклида ишланган, шамол қаршилигини осон енгиб ўтиш учун ғилдираклари корпус остида яширилган. Унинг оғирлиги 500 килограммни ташкил этади.
Бундан аввалги дунё рекорди ҳам айнан шу электромобил томонидан 2011 йилда ўрнатилган эди. Унда Electric Blue электромобили соатига 250 километр тезлик билан ҳаракатланган.
Изоҳ (0)