Австралиялик илк iPhone 6 харидорларидан бири телевидениега интервью бериш чоғида янги смартфонини ерга тушириб юборди. Бу ҳақда LookAtMe маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ёш йигит интервью бериш пайтида iPhone 6’ни қутисидан чиқаришга ҳаракат қилади, аммо эҳтиётсизлиги ёки ҳаяжони сабаб, янги смартфон ерга тушиб кетади. Видеода кўринганидек, смартфонга ҳеч нарса бўлмаган, аммо янги смартфонни дўкондан олиб чиқибоқ қўлдан тушириб юбориш аламли.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Австралия, Буюк Британия, Германия, Гонконг, Канада, Пуэрто Рико, Сингапур, АҚШ, Франция ва Японияда янги iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus смартфонларининг сотуви расман бошланди.
20 сентябрдан бошлаб 16 Гб ички хотирага эга iPhone 6 смартфони Ўзбекистонда 5,5 миллион сўмдан сотила бошланди. Бутун дунё бўйлаб энг арзон iPhone 6 смартфонлари қаерда сотилаётгани билан ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)