Apple iPhone 6 смартфонининг 16 Гб ички хотирага эга тури Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида 20 сентябрдан бошлаб сотилмоқда. Бу ҳақда дўконнинг Facebook’даги саҳифаси хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Янги смартфоннинг Space Gray (тўқ кулранг) ва Silver (кумуш) рангли турларини савдо мажмуада 5 550 000 сўмдан сотиб олиш мумкин. iPhone 6 Plus планшетофони ва iPhone 6 смартфонининг бошқа хотирали турлари яқин кунлар ичида сотила бошланади.
Эслатиб ўтамиз, смартфонларнинг 16, 64 ва 128 Гб ички хотирага эга турлари мавжуд. iPhone 6 смартфони 4,7 дюйм, iPhone 6 Plus эса 5,5 дюймли дисплейга эга.
Янги iPhone 6 смартфонлари 19 сентябрдан бошлаб Австралия, Буюк Британия, Германия, Гонконг, Канада, Пуэрто Рико, Сингапур, АҚШ, Франция ва Японияда сотила бошланган эди. Шунингдек, австралиялик илк iPhone 6 харидорларидан бири янги смартфонини қўлидан тушириб юборишга ҳам улгурди.
Изоҳ (0)