LG компанияси ўзининг флагман смартфони LG G3 учун ўрнатилган янги реклама баннери билан «Дунёдаги энг катта реклама баннери конструкцияси» учун Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллади. Бу ҳақда Mail.Ru сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу реклама баннери Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида, қирол Холид аэропорти яқинда ўрнатилди. Унинг узунлиги 240 метр, баландлиги 12 метр, оғирлиги эса 1800 тоннани ташкил этади.
Қирол Холид аэропортига ҳар йили 20 миллион киши ташриф буюради ва уларнинг ҳар бири бу реклама баннерини кўради. LG ушбу реклама жойи сабаб йилига қўшимча 25 миллион доллар фойда кўришига ишонмоқда. Келажакда компания бу реклама ўрнида бошқа маҳсулотларининг реклама баннерларини жойлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, LG G3 смартфони Ўзбекистонда 17 август ҳолатига кўра 1 800 000 сўмдан сотилмоқда. Смартфоннинг техник хусусиятлари билан ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)