«Al Arabiya» телеканалининг маълум қилишича, либослар борасида ноодатий дид соҳиби бўлган америкалик қўшиқчи Леди Гага Истанбул кўчаларида ҳижобда пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда хонанданинг ёрқин рангдаги атлас рўмол, узун қора рангдаги кўйлак ва қора кўзойнак тақиб, Истанбулдаги савдо туманларидан бирида айланиб юргани акс этган суратлар пайдо бўлди.
Ўзининг мазкур кўзга ташланмайдиган либоси туфайли Леди Гагани ҳеч ким танимаган ва у шаҳардаги кўплаб бутикларни айланишга муваффақ бўлган, дейилади хабарда.
Қўшиқчининг айтишича, ўзга маданиятларни ҳам ҳурмат қилиш муҳим аҳамият касб этади. «Бошқаларни фақатгина ўзингизнинг қадриятларингизга риоя қилишларига мажбур қилмаслигингиз керак», — деди Леди Гага.
Изоҳ (0)