Apple iPhone 6 смартфонларининг расман сотуви бошланган илк давлат Австралия бўлди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Сидней шаҳрининг George кўчасидаги Apple дўкони маҳаллий вақт билан 8:00 да очилди. Бу пайтгача эса янги Apple смартфонларини олдиндан буюртма қилган 1200 нафар киши дўкон олдида навбатда турган эди. Илк iPhone 6 смартфонларини қўлга киритган австралияликларнинг хурсандчиликларини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Apple iPhone 6 смартфонларига олдиндан буюртма қабул қилиш бошланганидан сўнг, 24 соат ичида 4 миллион дона iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus смартфонлари сотилган. Бу эса янги рекорд натижа ҳисобланади.
Шунингдек, Австралияда сотилган илк iPhone 6 Plus смартфонларидан бири харид қилиниб, унинг ички қисми қандай тузилган эканлигини билиш мақсадида бўлакларга ажратилди. Бу ҳақда «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида батафсил ўқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)