Истеъдодли теннисчи Шониғмат Шофайзиев Туркиянинг Анталия шаҳрида давом этаётган теннис турнирининг жуфтликлар мусобақасида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Жанубий кореялик Дак Хи Ли билан тўртинчи рақамли жуфтлик ҳосил қилган Шониғмат чорак финалда швейцариялик теннисчилар — Беллиер ва Бодмердан 6:1, 6:4 ҳисобида устун келди.
Энди финал остонасида Шофайзиев ва Ли япониялик теннисчилар Хироясу Ихара ва Кацуки Нагаодан иборат тандем билан ҳисоб-китоб қилади.
«Фьючерс» турнирининг мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Аввалроқ Шониғмат Шофайзиев ушбу турнирнинг яккалик баҳсларида япониялик Кацуки Нагаога имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)