Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«А» гуруҳида, «Атлетико» «Олимпиакос» меҳмони бўлди ва сафарда мағлубиятга учради. Грецияликларнинг уч голига мадридликлар Манжукич ва Гризманнинг голлари билан жавоб қайтара олди. Якуний натижа — 3:2. Ушбу гуруҳнинг бошқа иштирокчиси «Ювентус» ўз майдонида «Мальме»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Туринликлар сафида Тевес икки голга ҳам муаллифлик қилди.
«B» гуруҳида Чемпионлар лигасининг амалдаги соҳиби «Реал» «Сантьяго Барбанеу»да «Базель» билан тўқнаш келди ва ўз рақибини 5:1 ҳисоби билан тор-мор этди. Мадридликлар сафида Бэйл, Роналду, Хамес Родригес, ва Бензема голларга муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол рақиб ҳимоячиси Сухи ҳисобига ёзиб қўйилди. Шу гуруҳнинг яна бир иштирокчиси «Ливерпуль» «Энфилд»да Болгариянинг «Лудогорец» жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисоби билан зафар қучди. Мерсисайдликлар сафида Балотелли ҳамда Жеррард голларга муаллифлик қилди.
«C» гуруҳида «Зенит» Португалияда «Бенфика» меҳмони бўлди ва у ерда ғалаба қозонди. Халк ва Вицелнинг голлари якунда питерликларга сафарда 0:2 ҳисобидаги ғалабани келтирди. Гуруҳнинг бошқа иштирокчиси «Монако» эса «Байер» билан куч синашди ва ўйиннинг 61-дақиқасида Моутиньо томонидан киритилган ягона гол эвазига, якунда ғалабага эришди.
«Д» гуруҳида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ўз уйида «Арсенал»ни қабул қилиб, Иммобиле ҳамда Обамеянгнинг голлари эвазига 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Гуруҳнинг бошқа иштирокчиси «Галатасарой» ўз уйида «Андерлехт»ни қабул қилди ва Бурак Цилмазнинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди — 1:1.
Европа Чемпионлар лигаси:
«А» Гуруҳи
«Олимпиакос» (Греция) — «Атлетико» (Испания): 3:2 (2:1, 1:1)
«Ювентус» (Италия) — «Мальме» (Швеция): 2:0 (0:0, 2:0)
«B» гуруҳи
«Ливерпуль» (Англия) — «Лудогорец» (Болгария): 2:1 (0:0, 2:1)
«Реал Мадрид» (Испания) — «Базель» (Швейцария): 5:1 (4:1, 1:0)
«C» гуруҳи
«Бенфика» (Португалия) — «Зенит» (Россия): 0:2 (0:2, 0:0)
«Монако» (Монако) — «Байер» (Германия): 1:0 (0:0, 1:0)
«Д» гуруҳи
«Галатасарой» (Туркия) — «Андерлехт» (Бельгия): 1:1 (0:0, 1:1)
«Боруссия Д» (Германия) — «Арсенал» (Англия): 2:0 (0:0, 2:0)
Изоҳ (0)