Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, Олий Лига, Ўзбекистон Биринчилиги ва Ёшлар Биринчилиги баҳсларида иштирок этувчи бир қатор футболчиларга интизом чоралари кўрилди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Олий Лига
Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих 19-турда «Андижон»га қарши баҳсда рақиб оёғига зарба бергани учун икки ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.
Ёшлар Биринчилиги
«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов 18-турда «Олмалиқ» клубига қарши ўйинда рақиб оёғига зарба бергани учун икки ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.
Биринчи Лига
«Хоразм» ҳимоячиси Маъмур Абдуллаев «Уз-Донг-Жу» клубига қарши ўйинда рақибининг бошига атайин зарба бергани учун учта ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
«Зомин» мураббийи А. Умаров «Истиқлол» клубига қарши ўйин якунига етгач, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзларни ишлатгани боис жаримага тортилди.
«Оқтепа» ярим ҳимоячиси Сергей Рекун «Шердор»га қарши 7-тур баҳсида ҳакамни ҳақорат қилгани учун учта ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.
Изоҳ (0)