Телефонда бирор нима ёзиб ёки ўқиб кўчада ҳаракатланиш инсон ҳаёти учун хавфли. Бу борада бир қанча огоҳлантиришлар ва лойиҳалар ўтказилган. Шулардан бири ҳисобланмиш – кўчада мобил телефонидан фойдаланиб, ундан «кўзини уза олмайдиганлар» учун алоҳида йўл Хитойнинг Чунсин шаҳрида қурилди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Хитой ҳамда инглиз тилларида «Телефондан фойдаланувчилар учун» деб ёзилган ушбу йўлнинг узунлиги 30 метрдан иборат. Унинг ёнида эса кўчада мобил телефонидан фойдаланмайдиганлар учун алоҳида йўл қолдирилган.
Шунингдек, йўл четида «Хитойда мобил телефондан фойдаланувчилар учун илк йўл қурилди» деб ёзилган огоҳлантиришлар ҳамда ушбу йўлдан қандай фойдаланиш кераклиги тушунтирилган баннерларни ҳам кўриш мумкин.
Маҳаллий расмийларнинг сўзларига кўра, бу йўл кўчада юрганда мобил қурилмалардан фойдаланмаслик яхши эканлигини эслатиб туради.
Изоҳ (0)