Ўзбекистон спорт делегацияси 19 сентябрь — 4 октябрь кунлари XVII Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Корея Республикасининг Инчеон шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон спортчиларини нуфузли мусобақага кузатиш учун спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари вакиллари йиғилди.
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтадиган бу галги Осиё ўйинларида қитъанинг 40 дан зиёд давлатидан 10 мингга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашади. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик 300 нафарга яқин спортчи 32 спорт тури бўйича бўлиб ўтадиган баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
«Мамлакатимиз спортчиларининг йирик спорт анжуманларида шоҳсупага кўтарилиши яхши анъанага айланган, — деди дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Жамол Шодмонов. — Ишончимиз комилки, юртдошларимизнинг Инчеонда эришадиган натижалари аввалги Осиё ўйинларида қўлга киритилган ютуқлардан юқори бўлади».
Изоҳ (0)