Англия Премьер-лигаси 4-тур доирасидаги «Ливерпуль» ҳамда «Астон Вилла» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонларнинг қўли баланд келди, деб хабар берди Uff.uz.
Биринчи бўлимнинг 9-дақиқасида Габриель Агбонлахор томонидан киритилган ягона гол якунда меҳмонларга ғалаба келтирди.
«Ливерпуль» мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олди ва мазкур омадсизликдан сўнг, олти очко билан саккизинчи поғонадан жой олди. «Астон Вилла» эса 10 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Англия Премьер-лигаси. 4-тур
«Ливерпуль» — «Астон Вилла» 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 — 9 Агбонлахор.
«Ливерпуль»: Миньоле, Ловрен, А.Морено, М. Сако, Манкильо, Лаллана (Стерлинг, 61), Хендерсон, Маркович (Борини, 71), Коутиньо, Джеррард, Балотелли (Ламберт, 71).
«Астон Вилла»: Гьюзан, Ричардсон, Бейкер, Сендерос, А. Сиссоко, Вайманн (Нзогбия, 72), Вествуд, Агбонлахор, Делф, Клеверли (К. Санчес, 86), Хаттон.
Огоҳлантиришлар: Лаллана (12), Хаттон (63), А.Морено (76).
Изоҳ (0)