Наманган темирйўл вокзалида замонавий андозаларда реконструкция қилинган савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Садриддин файз» масъулияти чекланган жамияти томонидан ўз маблағи ва «Ипак йўли» банки Наманган филиалининг 300 миллион сўмликдан зиёд имтиёзли кредити кўмагида амалга оширилган катта ҳажмдаги реконструкция ишлари натижасида темирйўл вокзалидаги янги мажмуа шаҳар кўркига кўрк қўшди.
«Аэропорт, темирйўл вокзали, автовокзал каби транспорт-коммуникация тармоғининг инфратузилма иншоотлари замонавий шаҳарнинг рамзий дарвозаси ҳисобланади, — деди жамият раҳбари Ҳусанбой Ортиқов. — Айни пайтда бу ерда жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган меҳмонхона қуриш лойиҳаси устида изланмоқдамиз. Мазкур лойиҳа амалиётга татбиқ этилса, яна ўнлаб иш ўрни яратилади».
Мажмуанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Б.Юсупов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)