Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зеландия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Қизиқарли кечган ўйинда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчилар ғалабаси билан якунланди.
Бунақа ҳисобни кўпчилик кутмаганди. Айниқса, Ўзбекистоннинг ишончли ғалабасига кўпчилик ишонмаганди.
Одил Аҳмедов иккита гол уриб дубл қайд этган бўлса, Сервер Жепаров битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ўйин охирларида Янги Зеландия битта жавоб голни киритди.
Умуман, Ўзбекистон ўйинида ўзгаришлар кузатилди. Бу якунда ҳам акс этди. Ўзбекистон ўзининг асл ўйинларини намойиш этишни бошлади. Барча легионер футболчилар бор салоҳиятларини намойиш этди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон — Янги Зеландия: 3:1
Голлар: Аҳмедов (41), Аҳмедов (57), Жепаров (78) — Броке (86)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров — Виталий Денисов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажанов, Темур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Фарҳод Тожиев.
Янги Зеландия: Глен Мосс, Сторм Рокс, Винстон Рейд, Том Дойл, Эндрью Дьюранте, Билл Туилома, Майкл МкГлинчей, Жэймс Крис, Коста Барбароус, Тайлор Бойд, Крис Вуд.
Изоҳ (0)