Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган ФИДЕ Гран-Присининг сўнгги олтинчи босқич мусобақалари ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Ушбу босқичда дунёнинг 12 нафар гроссмейстери иштирок этди ва 11 турдан иборат мусобақалар якунларига кўра хитойлик Чжу Венжун ва Хоу Ифан 8,5 тадан очко жамғариб, мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллади. Ҳиндистонлик Харика Дроновалли эса учинчи ўринни эгаллади.
Хитойлик Хоу Ифан барча босқич мусобақаларининг якунларига кўра ғолибликка эришди.
Олтинчи босқич мусобақасининг якунларига кўра, мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нафиса Мўминова 11 партиянинг олтитасида дуранг натижани қайд этиб, уч очко билан 11-ўринни банд этди.
Изоҳ (0)