Голливуд актёрлари Брэд Питт, Леонардо Ди Каприо ва Роберт Де Ниронинг ҳар бири икки кун ичида 13 миллион доллар ишлаб топди. Уларга мазкур маблағ Хитойнинг Макао шаҳрида очилаётган Studio City казиносининг реклама ролигида суратга тушганлари учун тўланган, деб хабар берди «Вести».
Қисқа метражли ролик режиссёри Ди Каприо ва Де Ниро билан аввалдан ҳамкорлик қиладиган Мартин Скорсезе бўлиб, сценарий «Клан Сопрано» сериалини яратган Теренс Уинтер томонидан ёзилган. Кичик фильмнинг нархи 70 миллион долларни ташкил этди.
Брэд Питт Скорсезенинг лойиҳасида суратга тушиш учун Нью-Йоркдаги асал ойидан воз кечиб, Мальтага учиб келди. Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли актёр 23 август куни Анжелина Жоли билан турмуш қурган эди.
Казинонинг очилиш маросими келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилган. Юлдузлар қатнашган махсус ролик ҳам мухлислар эътиборига ўша вақтда намойиш этилади.
Изоҳ (0)