Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ўзининг собиқ клуби — «Реал» президенти Флорентино Перес билан ҳеч қандай муносабатда бўлмаганини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Жаҳон чемпионати финали олдидан ‘Реал’дан хат олдим. Мактубда мендан финал ўйинида майдонга тушмаслик сўралганди. Мен жароҳатим борлигига қарамай, бу ўйинда қатнашиш учун ҳаракат қилаётгандим. Хатни ўқиб чиқиб, шу заҳоти йиртиб ташладим. Мен муҳим ўйин олдидан жамоадошларим билан бирга бўлишни истадим.
Бизнинг ўзаро муносабатларимиз аъло даражада эди. Аммо ‘Реал’ президенти Флорентино Перес ҳақида бундай дея олмайман. У билан ҳеч қандай муносабатда эмасдим», — деди Ди Мария.
Изоҳ (0)