Тошкент вилояти Пискент туманида бунёд этилган юқумли касалликлар шифохонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимининг очилишига бағишланган тадбирда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самарасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги юксалиб, шифохоналар моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, тиббиёт ходимларининг билим ва малакаси ошиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Шифохона «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида Президентнинг жорий йил 1 августда қабул қилинган «2014—2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига асосан барпо этилди. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ушбу шифо маскани туман аҳли учун Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди.
Изоҳ (0)