АҚШ Денгиз пиёда қўшинлари корпусининг CH-53E вертолёти Американинг USS Mesa Verde десантчи кемаси бортига қўниш вақтида Аден кўрфазига қулади. Бу ҳақда Fox News телеканалига таяниб, Korrespondent.net хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, CH-53E Жибутида машғулот ўтаган денгиз пиёда қўшинларини USS Mesa Verde бортига қайтараётган бўлган. Авиаҳалокат вақтида вертолёт бортида 25 йўловчи — 17 нафар денгиз пиёда қўшинлари ва саккиз денгизчи бўлган. Йўловчиларнинг барчаси қутқариб қолинди. Маълум қилинишича, улардан ҳеч бирига зиён етмаган.
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари берган ахборотга кўра, авиаҳалокат душман томонидан амалга оширилмаган.
Изоҳ (0)