Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши раислиги тартибига мувофиқ, 1 сентябрдан бошлаб Америка Қўшма Штатлари БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида жойланган кун тартибига асосланиб, Korrespondent.net хабар бермоқда.
АҚШ Хавфсизлик кенгашига бир ой — жорий йилнинг 1 сентябридан 1 октябрига қадар раислик қилади.
Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари кенгашга инглиз тили алифбоси кетма-кетлигида раислик қилади. Мазкур қоидага кўра, АҚШдан сўнг раислик Аргентинага, ноябрда Австралия ва декабрда Чад республикасига ўтади.
Изоҳ (0)