3 сентябрь куни тақдимоти бўлиб ўтиши кутилаётган Sony Xperia Z3 смартфонининг хусусиятлари Хитойнинг TENNA агентлиги томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Унга кўра, янги смартфонда 5,2 дюйм 1080×1920 пикселли IPS LCD дисплейи, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 801 процессори, 3Gб тезкор ва кенгайтириш мумкин бўлган 16 Гб ички хотира, 2 мегапикселли олд ва Sony Exmor сенсорига эга 20,7 мегапикселли орқа камера ўрнатилади. Sony Xperia Z3 смартфонининг оқ, қора ва қўрғошин рангли турлари тақдим этилади.
Янги Xperia смартфони ҳам Xperia Z2 каби сувга чидамлилик хусусиятига эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, Xperia Z2 смартфонини 1,5 метр сув остида 30 дақиқагача ушлаб туриш мумкин.
Ўзбекистонда сотилаётган Sony Xperia Z2 смартфонининг нархи ва унинг хусусиятларини ушбу мақолада кўришингиз мумкин.
Изоҳ (0)