WhatsApp – лаҳзалик хабар алмашиш дастурининг асосчиси ва раҳбари Ян Кумнинг сўзларига кўра, дастурнинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 600 миллиондан ошди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Апрель ойида WhatsApp фойдаланувчилари сони ойига 500 миллионни ташкил этар эди. Таққослаш учун, ўша пайтда Facebook «мессенжер»идан фойдаланувчилар сони ойига 200 миллион бўлган, ҳозирда эса бу кўрсаткич 800 миллиондан ортиқ.
Шунингдек, Instagram’нинг ойлик фойдаланувчилари сони 200 миллион бўлса, яна бир хабар алмашиш дастури – WeChat Хитойда машҳурроқ ва унинг ойлик фойдаланувчилари сони 438 миллионни ташкил этади.
Изоҳ (0)