«РИА Новости»да маълум қилинишича, якшанба куни номаълум хакерлар Қирғизистон ҳукуматининг расмий сайтига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Darakchi.uz’га асосланиб, «Кун» хабар берди.
Сайтга кириш вақтида аввал саҳифанинг хавфли экани ҳақидаги хабар, сўнг FOREX валюта бозори саҳифаси намоён бўлган. «Улар шунчаки компьютер безорилари бўлиши мумкин», — деди ҳукумат матбуот котиби.
Ҳозирда мутахассислар муаммо сабабларини аниқлаб, уни бартараф этмоқда.
Хабарда қайд этилишича, Қирғизистон ҳукумат сайти аввал ҳам хакерлар ҳужумига учраб турган. Улардан энг шов-шувлиси 2007 йилда парламент сайловларидан икки кун аввал содир этилган.
2012 йил эса бузғунчилар ҳукумат сайтини бузгач, экранга «араб баҳори»даги оммавий тартибсизликлар тасвирланган кадрларни жойлаштирган эди.
Изоҳ (0)