Донецкдаги Украина чемпиони «Шахтёр»га тегишли «Донбасс Арена» стадионига бомба келиб тушди. Бу маълумотни клуб бош директори Сергей Палкин ҳам тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Палкиннинг сўзларига кўра, битта бомба стадионга, иккинчиси энергетика марказига тушган. Натижада «Донбасс Арена»нинг шимоли-ғарбий фасадига зарар етган. Стадион хизматчиларидан ҳеч ким шикастланмаган.
Изоҳ (0)