Бугун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳсларига старт берилади. Умумий мукофот жамғармаси 38 миллион 300 минг долларни ташкил этувчи мусобақанинг асосий тўрида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин иштирок этади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
АҚШ Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги саралаш мусобақасида Ўзбекистоннинг икки вакиласи — Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродова мағлубиятга учраган эди. Шунингдек, эркаклар ўртасидаги саралаш мусобақасида Фаррух Дўстов ҳам омадсизликка учраганди.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк босқичда турнирнинг 12-ракеткаси франциялик Ришар Гаскега қарши кортга чиқади. Бу учрашувнинг эртага бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.
Агар Дениснинг омади келиб, Гаске тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олса, иккинчи даврада катта эҳтимол билан италиялик Паоло Лоренси билан тўқнаш келади.
Изоҳ (0)