Samsung компанияси Ўзбекистонда Samsung Galaxy Tab S планшетининг 8,4 дюймли турини ҳам сота бошлади. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
«Флешка» савдо мажмуасида 8,4 дюйм дисплейли Galaxy Tab S планшети 1 800 000 сўмдан сотилмоқда. Ушбу планшетнинг 10,5 дюймли тури эса Ўзбекистонда сотилаётган энг қиммат планшетлар қаторидан ўрин олган ва унинг нархи 2 100 000 сўмни ташкил этади. 8,4 дюймли Samsung Galaxy Tab S планшетининг илк ҳаридорларига компания томонидан оригинал Samsung аксессуарлари тақдим этилади.
Ушбу планшетда 8,4 дюйм, 2560×1600 пикселли дисплей, саккиз ядроли Exynos 5 процессори, 3 Гб тезкор хотира, 2,1 олд ва 8 мегапикселли орқа камера, 4900 мА·соат қувватга эга батарея, Android KitKat операцион тизими ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Tab S ижтимоий сўров натижасида компаниянинг энг яхши планшети деб топилган. Шунингдек, ушбу планшетлар ҳақидаги реклама роликларини ҳам мана бу манба орқали томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)