22 август куни Термиз шаҳрининг «Амир Темур» ордени билан тақдирланиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Термиз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳри «Амир Темур» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти I.Каримов
Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 август
Изоҳ (0)