Facebook дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ ҳисобланади ва ундан жуда кўпчилик фойдаланади. «Пароль» нашри эса ушбу тармоқда ўзбекистонликлар энг кўп ўқийдиган саҳифалар ўнлигини тақдим этди. Улар билан қуйида танишинг.
- Beeline Uzbekistan – Beeline алоқа операторининг саҳифаси. Унинг ўзбекистонлик ўқувчилари сони 59 555 нафарни ташкил этади.
- Ucell – Ucell алоқа операторининг саҳифаси. Саҳифанинг ўзбекистонлик ўқувчилари сони 53 426 нафарни ташкил этади.
- Sevara Nazarkhan – қўшиқчи Севара Назархоннинг расмий саҳифаси. Унинг ўзбекистонлик ўқувчилар сони 43 212 нафарни ташкил этади.
- U.S. Embassy Tashkent– Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг саҳифаси. Унинг ўзбекистонлик ўқувчилар сони 37 306 нафарни ташкил этади.
- Общественный контроль UZ24 – UZ24.uz сайтининг лойиҳаси бўлган ушбу саҳифани ўзбекистонлик 19 200 нафар киши ўқийди.
- Comedy Club – Россиянинг шу номли телекўрсатуви саҳифаси. Унинг ўзбекистонлик ўқувчилари сони 17 223 нафарни ташкил этади.
- Afisha.uz – Afisha.uz янгиликлар сайтининг саҳифаси. Унинг ўзбекистонлик ўқувчилари сони 17 090 нафарни ташкил этади.
- April Verdant Restaurant – Тошкент шаҳридаги шу номли ресторан саҳифасининг ўзбекистонлик ўқувчилари сони 15 284 нафарни ташкил этади.
- UZ24 – UZ24.uz янгиликлар сайтининг саҳифаси. Унинг ўзбекистонлик ўқувчилар сони 15 263 нафарни ташкил этади.
- Психология отношений саҳифасини ўзбекистонлик ўқувчилари сони 15 141 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, «Дарё» нашрининг ҳам Facebook’да 14 000 нафардан ортиқ ўқувчига эга саҳифаси мавжуд, бизни ҳам ўқиб боришни унутманг! ;)
Изоҳ (0)