Австралиянинг Сидней шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган Australia Open — 2014 халқаро турнирида Ўзбекистон спортчилари биттадан олтин, кумуш ва бронза медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 35 давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медални Никита Рафалович келтирди. Тажрибали спортчи ўз вазн тоифасида дунёнинг етакчи спортчиларидан бири эканлигини амалда яна бир бор исботлади.
Яна бир ўзбекистонлик спортчи Дмитрий Шокин финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз ўтказиб, иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ёш таэквондочи Жасур Бойқўзиев бронза медаль билан тақдирланди.
Изоҳ (0)