Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган ўсмирлар олимпиада ўйинларида яна бир ўзбекистонлик оғир атлетикачи Фарҳодбек Собиров (-85 кг) «А» гуруҳида медаллар учун кураш олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Фарҳодбек даст кўтаришда 147 килограмм, силтаб кўтаришда эса 174 килограмм тошни ўзига бўйсундирди ва икки кураш якунига кўра 321 килограмм натижани қайд этиб, олимпиада ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Ушбу мусобақада россиялик Х.Худаев олтин (164+191=355), мисрлик Муҳаммад Шоша эса бронза (140+178=318) медални қўлга киритди.
Айни дамда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида иккита олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медаль мавжуд.
Изоҳ (0)