Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган иккинчи ёзги олимпиада ўйинларидан яна бир хушхабар олдик, деб маълум қилди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Дзюдо кураши бўйича жамоавий мусобақаларда финалга чиққан ўзбекистонлик Суҳроб Турсуновнинг ROUGE жамоаси (ушбу жамоа таркибидан Ўзбекистон, Португалия, Пуэрто-Рико, Аргентина, Голландия, Россия, Франция спортчилари жой олган) ҳал қилувчи баҳсда GEESINK жамоасини мағлуб этиб, ўсмирлар олимпиада ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон спортчиларининг ўсмирлар олимпиада ўйинларида қўлга киритган олтин медаллари сони иккитага етди.
Изоҳ (0)