Иккинчи ўсмирлар ёзги олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган сузиш мусобақаларида бугун 50 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Андрей Правдивцев белгиланган масофани 28.90 сонияда босиб ўтиб, ярим финал баҳсларида медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Ярим финал мусобақалари бугун Тошкент вақти билан соат 15:50 да бошланади. Финал баҳслари 22 август куни ўтказилади.
Изоҳ (0)