Испания Суперкубогининг дастлабки учрашуви ниҳоясига етди. Унда Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилди. Қизиқарли ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди, деб хабар беради Uff.uz.
Хамес Родригес 81-дақиқада «Қироллик клуби»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 88-дақиқада Гарсия ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда майдон эгалари бироз устунлик қилган бўлса-да, бу ҳисобда ўз аксини топмади.
Испания Суперкубоги
«Реал Мадрид» — «Атлетико»: 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 — Хамес (81), 1:1 — Гарсия (88).
«Реал Мадрид» — Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе, Марсело, Алонсо, Бэйл, Кроос, Модрич (Ди Мария, 78), Бензема, Роналду (Хамес, 46).
«Атлетико» — Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра (Ансальди, 64), М. Суарес, Габи, Р. Гарсия, Коке, Сауль (Гризманн, 57), Манжукич (Р. Хименес, 78).
Огоҳлантиришлар: Коке (5), Сикейра (12), Алонсо (39), М. Суарес (58), Рамос (60), Манжукич (60), Р. Гарсия (68).
Изоҳ (0)