Samsung компанияси 2014 йилнинг биринчи ярми якунларини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Йилнинг биринчи ярмида компания 223,69 миллион дона мобил қурилма сотган, бироқ, шунга қарамасдан, компаниянинг дунё бозоридаги улуши ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 26,8 фоиздан 24,9 фоизга камайган.
Samsung жорий йилнинг иккинчи чорагида ҳам 17 фоиз пастлаш қайд этган эди. Аммо компания йилнинг иккинчи ярмида яна ўсиш қайд этиши кутилмоқда. Чунки яқинда тақдим этилган метал корпусга эга Galaxy Alpha смартфони 12 сентябрдан сотила бошлайди. Шунингдек, 3 сентябрь куни янги Galaxy Note 4 планшетофонининг тақдимоти бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)