Москванинг Saveловский суди 11 сентябрь куни «Одноклассники» ижтимоий тармоғи фойдаланувчисининг расмга қолдирилган ҳақоратомуз изоҳ юзасидан мурожаат қилган даъво аризасини кўриб чиқади. Бу ҳақда суднинг ахборот котиби Александ Волков берган маълумотга таяниб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
56 ёшли даъвогар Асмик Акопян шикоятида айтилишича, ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирган расмига нотаниш шахс ҳақоратомуз изоҳ қолдирган. Аёл «Одноклассники» маъмуриятидан изоҳ қолдирган шахснинг кимлигини аниқлаб беришларини илтимос қилган. Бироқ ижтимоий тармоқ илтимосни бажаришдан бош тортган. Шундан сўнг, Акопян полицияга мурожаат қилган. Полициячилар ҳам даъвогарнинг аризасини қабул қилмаган.
Даъво аризаси 11 сентябрь Москва вақти билан 14:40 да кўриб чиқилиши белгиланган.
Даъвогар етказилган маънавий зарар учун «Одноклассники»дан бир миллион рубль (тақрибан 27 650 доллар) талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)