«Барселона» жамоасининг мавсумлар оралиғида таркибга келиб қўшилган янги футболчилари клубнинг «Камп Ноу» стадионида кенг оммага расман таништирилди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Таништирув маросими Гампер Кубоги доирасидаги Мексиканинг «Леон» клубига қарши ўтказилган учрашувдан олдин бўлиб ўтди.
Стадионга йиғилган мухлислар ҳужумчи Луис Суарес, ҳимоячилар Томас Вермален ва Жереми Матьё, дарвозабон Клаудио Браво, шунингдек, Хорди Масип, Марка-Андре тер-Штеген, Иван Ракитич ва Рафиньяларни олқишлади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Леон» ўртасидаги ўйин 18 август куни бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)