Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасининг кўплаб дўконларида янги LG G3 смартфонининг сотилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу гаджет LG компаниясининг сўнгги смартфон модели бўлиб, 17 август ҳолатига кўра уни тахминан 1 800 000 сўмга сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
LG G3 смартфони 2014 йилнинг май ойида тақдим этилган эди. Унинг хусусиятлари билан қуйида танишинг:- Дисплей: 5,5 дюйм, 1440×2560 пикселли;
- Ўлчамлари: 146,3×74,6×8,9 миллиметр;
- Оғирлиги: 149 грамм;
- Хотира: Тезкор хотираси 3 гигабайтлик турида 32 Гб ички хотира / 2 гигабайтлик турида 16 Гб ички хотира (MicroSD ёрдамида 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин);
- Камера: 2,1 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа;
- Operaцион тизими: Android 4.4.2 KitKat;
- Процессор: 2,5 ГГц частотага эга Snapdragon 801 ва Adreno 330 графика процессорлари;
- Батареясининг қуввати: 3000 мА·соат.
Ушбу смартфон 10 август ҳолатига кўра Ўзбекистонда сотилаётган энг қиммат смартфонлар ўнлигида Apple, Samsung ва Sony брендаридан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.
Шунингдек, LG G3 смартфони дунёдаги энг яхши смартфонлар ўнлигида ҳам Apple ва HTC брендларидан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)