2014 йилнинг 18—22 август кунлари Ўзбекистондаги Британия Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университети (ЎзДЖТУ) ҳамкорлигида «Инглиз тили ўқитувчилари тайёрлашнинг янги дастури» (PRESETT) лойиҳасида қатнашаётган инглиз тили ўқитувчилари учун тренинг ташкил этмоқда. Бугун шу муносабат билан ЎзДЖТУда тренинг-семинарнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Эдгар, ЎзДЖТУ ректори Шуҳрат Қаюмов, Британия Кенгаши директори ўринбосари Жамила Ғуломова ҳамда ОТМ бош бошқармаси, Илмий-педагог кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустам Абдикаримов сўзга чиқиб, иштирокчиларга лойиҳа ҳақида атрофлича маълумот берди.
Ҳар йили 500 дан зиёд ўқитувчи лойиҳа ишчи гуруҳига жалб этилса, 3000 дан ортиқ талаба янги ўқув дастури бўйича таҳсил олади. Лойиҳа мамлакатдаги 18 та олий таълим муассасалари, Норвич тил ўқитиш институти ва «Ист Англия» (University of East Anglia) университети ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.
Таъкидлаш жоизки, дастур жаҳон стандартларига жавоб берадиган ўқув материаллари тайёрлаш, сифатли баҳолаш тизимини жорий этиш, доимий касбий ривожланиш ҳамда талабаларнинг мустақил ишлаши масалаларини ўз ичига олади.
Изоҳ (0)